platina.uz

“Россияда Ўзбекистон туризми йили” кўргазмаси очилди

Икки мамлакатнинг туризм сектори вакиллари учун тажриба алмашиш ва янги бизнес алоқаларини ўрнатиш мақсадида B2B ва B2G форматларида учрашувлар ҳам ташкил этилди.

Жамият
19 сентябрь, 8:57
“Россияда Ўзбекистон туризми йили” кўргазмаси очилди

“Россияда Ўзбекистон туризми йили” доирасида Туризм қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида Москва шаҳридаги кўргазмалар мажмуасидаги Ўзбекистон миллий павильонида Москва ва Москва вилояти сайёҳлик бизнесининг 60 дан ортиқ вакиллари учун мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятининг тақдимотлари бўлиб ўтди.

Кўргазмада “Ўзбекистон – Шарқ эртаги” рангли тасвирланган нашри ўқувчиларга Ўзбекистоннинг барча вилоят ва шаҳарларига ташриф буюришнинг жозибали жиҳатларини тўлиқ очиб беради, шунингдек, ўзбек халқининг бой маданияти, анъаналари, гўзал манзаралари, ошхонаси ва меҳмондўстлиги ҳақида сўз боради.

Шунингдек, икки мамлакатнинг туризм сектори вакиллари учун тажриба алмашиш ва янги бизнес алоқаларини ўрнатиш мақсадида B2B ва B2G форматларида учрашувлар ташкил этилди.

Меҳмонларга мамлакатимизнинг бой маданий ва тарихий меросини очиб берувчи “Ўзбекистон” павильонига экскурсия уюштирилиб, тадбир иштирокчилари ўзбек таомларидан татиб кўрдилар ва Ўзбекистоннинг бой маданияти билан яқиндан танишдилар.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+