Ўзбекистон ўртача маошлар рейтингида 76-ўринни эгаллади

Марказий Осиёда Қозоғистон маош миқдори бўйича етакчи (580 доллар). Россия 554 доллар билан Қозоғистондан бир поғона пастки ўринни эгаллаган. 

Иқтисод
19 сентябрь, 15:50
Ўзбекистон ўртача  маошлар рейтингида 76-ўринни эгаллади

Numbeo портали тузган ўртача маошлар рейтингида Ўзбекистон 438 доллар билан дунёда 76-ўринни эгаллади. 

Мамлакат Озарбайжон ва Бразилия оралиғида жойлашган. Озарбайжон ҳам 438 долларлик натижа кўрсатган бўлса, Бразилияда ўртача маош 426 долларни ташкил қилади. 

Рейтингда 7193 доллар билан Швейцария етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда Люксембург (6030 доллар), учинчи ўринда эса АҚШ турибди (4529 доллар). 

Осиё қитъасидан Сингапур ва Қатар юқори ўринларни банд этган (4-5-ўринлар). Туркия 705 доллар билан 55-ўринда. Қозоғистон (580 доллар) Россияни ортдан қолдирган (554 доллар). 

Охирги ўринни 37 доллар билан Куба эгаллади. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+