Илмий даражали ходимларнинг ойлик маоши оширилади
Science ID орқали юқори илмий фаоллик кўрсатган ҳар бир муаллифга лавозим маошининг 10 фоизигача қўшимча ҳақ белгилаш назарда тутилмоқда.

Илмий даражали ходимларнинг ойлик маоши оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 604-сон қарори билан илмий даражали ходимларга қўшимча ҳақ белгилаш тартибига муҳим ўзгартиришлар киритилди.
Асосий янгиликлар:
- Илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига оид маълумотлар ягона электрон базага киритилиб, текширилади ва тасдиқланади;
- Қўшимча ҳақ белгилашда электрон базадаги тасдиқланган маълумотлар асосий манба ҳисобланади;
- Базага киритилган, аммо тасдиқланмаган натижалар қўшимча ҳақ ҳисоблашда инобатга олинмайди;
- Science ID орқали юқори илмий фаоллик кўрсатган ҳар бир муаллифга лавозим маошининг 10 фоизигача қўшимча ҳақ белгилаш назарда тутилмоқда.
Бунда гап барча ходимларга автоматик 10 фоиз тўлаш ҳақида эмас, балки тегишли мезон асосида рағбатлантириш ҳақида кетмоқда.
Эндиликда илмий натижага эришишнинг ўзи етарли эмас. Унинг электрон базада тўғри акс этиши, текширилиши ва тасдиқланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.





