Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё-Германия" саммитида қатор ташаббуслар билан чиқди

Минтақани Европа билан боғловчи муқобил транспорт йўлакларини ривожлантиришга Европа институтларини жалб этиш таклиф этилди. 

Сиёсат
17 сентябрь, 13:46
Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё-Германия" саммитида қатор ташаббуслар билан чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Германия” иккинчи саммитида нутқ сўзлади ва қатор таклифларни илгари сурди. 

2025 йил “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги саммит Ўзбекистонда ўтказилади.

Ўзбекистон раҳбари қуйидагиларни таклиф этди:

-Устувор соҳаларда дастурий тадбирларни қамраб олган узоқ муддатли Ҳамкорликни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш учун “Марказий Осиё – Германия” таҳлилий марказлари форумини таъсис этиш. Унинг биринчи йиғилиши Хивада ўтказилади.

-Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия сармоявий ва технологик ҳамкорлигини кенгайтиришнинг йўл харитасини ишлаб чиқиш;

-чегара ҳудудларида яратилаётган алоҳида иқтисодий ва саноат зоналаридаги ҳамда минтақавий аҳамиятга эга йирик инфратузилма лойиҳаларни амалга оширишга етакчи немис компаниялари ва банкларини жалб этиш;

-доимий бизнес-мулоқот майдончаси – “Марказий Осиё ва Германия” инвестор ва тадбиркорлари кенгашини ишга тушириш;

-инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги кўп томонлама ҳукуматлараро битимни қабул қилиш.

-Энергетика вазирликлари, корпорациялар, операторлар, илмий ташкилотлар, лойиҳа институтлари ва тармоқ экспертларини жалб этган ҳолда Марказий Осиё мамлакатларининг Германия билан Энергетик мулоқотини йўлга қўйиш.

-Атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш бўйича Марказий Осиё университети базасида қўшма таълим дастурлари ва илмий алмашувларни амалга ошириш;

-сувдан оқилона фойдаланишда немис технологияларини жорий этиш, ирригация тизимларини модернизация қилиш, биохилма-хилликни сақлаш, мутахассис-экологларни тайёрлашда ҳамкорлик қилиш.

-Марказий Осиёни Европа билан боғловчи муқобил транспорт йўлакларини ривожлантиришга Европа институтларини жалб этиш.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+