platina.uz

Марказий Европада кучли сув тошқинлари сабаб 16 киши ҳалок бўлди

Полша ҳукумати мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди, Чехия ва Австрияда ҳам қурбонлар қайд этилди. 

Жаҳон
17 сентябрь, 9:52
Марказий Европада кучли сув тошқинлари сабаб 16 киши ҳалок бўлди

Марказий Европадаги сув тошқинлари сабаб 16 киши ҳалок бўлди, Полша ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Дам олиш кунлари Марказий Европада содир бўлган сув тошқинлари қурбонлари сони 16 кишига етди ва ўсишда давом этмоқда. 16 сентябр куни Чехия, Полша ва Австрияда янги қурбонлар қайд этилди; Руминия шарқида бутун қишлоқлар сув остида қолди.

Табиий офатлар Марказий ва Шарқий Европани кучли ёғингарчилик билан қамраб олган "Борис" тўфони сабаб бўлган.

Полша Бош вазири Доналд Туск тошқин қурбонларига ёрдам учун миллиард злотий (тахминан 260 миллион доллар) ажратилишини айтиб, Полша Европа Иттифоқидан ёрдам сўраб мурожаат қилишини қўшимча қилди. Туск ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Словакияда Дунай тошиши оқибатида эски Братислава шаҳрини сув босди.

Дунай дарёсининг қуйи оқимида жойлашган Венгрия яқин кунларда энг юқори сув тошқини учун тайёрланмоқда.

Австрияда жабрланган ҳудудларга ёрдам бериш учун аскарлар юборилди. Австрия Иқлим вазирлиги тикланиш учун 300 миллион евро ажратилишини айтди.

Руминия шарқида ҳам бутун қишлоқ ва шаҳарлар сув остида қолди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+