Непалдаги йирик сув тошқинида 160 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
500 дан ортиқ одам эса бедарак йўқолди. Бу фалокат мамлакат тарихидаги ўн йилликлардаги энг ёмонларидан бири деб баҳоланди.

Непалда юз берган даҳшатли сув тошқинида 160 киши қурбон бўлди. Юзлаб одамлар бедарак йўқолди.
Непалдаги табиий офатда камида 162 киши ҳалок бўлди, 500 дан ортиқ одам бедарак йўқолди.
Бу фалокат мамлакат тарихидаги ўн йилликлардаги энг ёмонларидан бири деб номланмоқда. Чоршанба куни эрталаб Бҳоте Коши дарёси тошган, у чегара қишлоқларини вайрон қилди ва Катманду-Керунг савдо йўлаги бўйлаб гидроэлектростанциялар ва инфратузилмани ювиб кетиб, кейин эса Тришули дарёси ҳавзасига оқиб кирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўққизта гидроэлектростанция вайрон бўлган, 19 та автомобил кўприги ва 40 километрлик автомобил йўллари ювилиб кетган.
Сабаби Расува-Расувагадҳи чегара пунктидан тахминан 20 километр шимоли-шарқда муз ва тош кўчкиси бўлган. Бҳоте Коши дарёсининг ирмоғи бўлган Лҳенде дарёси кўчки билан тўсиб қўйилган, натижада Тимуре дарёси орқали Тришули дарёсига вайроналар оқиб ўтган.
Маҳаллий ҳокимият катта миқдордаги инсон ва моддий йўқотишларни сув тошқини ҳақида тегишли маълумотларнинг йўқлиги билан боғламоқда.
Ҳудудда ёғингарчилик қайд этилмагани сабабли, аҳоли табиий офат ҳақида огоҳлантирилмаган.
Офат юз берган пайтда улар кундалик ҳаётлари билан банд эдилар.
Непал армияси ва хусусий вертолёт операторлари аллақачон офат ҳудудидан 100 дан ортиқ одамни эвакуация қилишган.
Энг кўп зарар кўрган ҳудудларга вертолётлардан чодирлар, озиқ-овқат ва бошқа зарурий буюмлар олиб келинмоқда.
