platina.uz
Жаҳон

Непалда сиёсий инқироз: ижтимоий тармоқлар блокланиши қонли тўқнашувларга айланиб кетди

Ҳозирда 19 нафар ёшлар ҳалок бўлган. Вазият кескинлашиб, ҳатто бош вазир истеъфо беришга мажбур бўлган. 

Непалда сиёсий инқироз: ижтимоий тармоқлар блокланиши қонли тўқнашувларга айланиб кетди

Непалда сиёсий кескинлик: зумерлар авлоди Катмандуда турар-жойларга ўт қўйишди, расмийлар эвакуация қилинмоқда.

Гап нима ҳақида?

Непал пойтахтида намойишлар тўхтамаяпти. Оммабоп ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг блокланиши туфайли минглаб ёшлар кўчага чиқди.

Полиция билан тўқнашувларда 19 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ намойишчи яраланди. Ёш авлод тақиқни бекор қилишдан ташқари, мамлакатдаги коррупция муаммосини ҳал қилишни талаб қилди. Натижада бош вазир истеъфо беришга мажбур бўлди. Платформаларни тўсиб қўйиш масаласи ҳал этилиши ва Бош вазирнинг истеъфога чиқишига қарамай, Непал ёшлари норозилик намойишларини давом эттирдилар.

Маҳаллий The Himalayan Times нашри сўнгги янгиликларни эълон қилди. ОАВ (маҳаллий ва халқаро) қайд этади: Катмандудаги халқаро аэропорт ёпилди ва барча рейслар бекор қилинди, мактаблар тўхтатилди.

Бунгача ҳукумат комендантлик соати жорий қилган, бироқ маҳаллий аҳолининг камчилиги бунга амал қилади, ёшлар ўлимидан кейин одамлар жуда ёмон кайфиятда экани айтилмоқда.

Намойишчилар ҳукмрон партия идораси ва бош вазир қароргоҳига ўт қўйиб, ҳукумат мажмуасига бостириб киришди.

Полиция билан тўқнашувлар давом этмоқда. Армия расмийларни вертолётда эвакуация қила бошлагани хабар қилинмоқда.

Оммавий ахборот воситалари Непалдаги норозилик намойишларини иккинчи кундан бери “Z авлоди инқилоби” деб атамоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid