Трампга яна бир суиқасд уюштирилгани айтилди: асосий маълумотлар
Ҳибсга олинган шахснинг исми ҳозирча расман эълон қилинмаган, аммо тармоқда у ҳақда маълумотлар тарқалмоқда.
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп гольф ўйнаётган гольф клуби яқинида отишмалар эшитилган.
Трамп отишма содир бўлган жойдан бир неча юз метр узоқликда бўлган ва хавфсиз бўлган, бироқ ФҚБ ҳодиса бўйича "кўринишидан суиқасдга уриниш" дея баёнот берди.
"Президент Трамп хавфсиз", деди унинг сайловолди коммуникациялари директори Стивен Чунг.
Воқеадан тўрт соат ўтиб бўлиб ўтган матбуот анжуманида ФҚБ, Махфий хизмат ва маҳаллий полиция вакиллари "Трамп" гольф клуби яқинида машинада қочишга уринган эркак қўлга олингани, гольф майдони яқинидаги буталар орасида ташлаб кетилган "Калашников" русумли автомат топилганини маълум қилди.
Президентлар ва собиқ президентларни ҳимоя қилувчи Махфий хизмат вакилининг сўзларига кўра, уларнинг ходими буталар орасидан чиқиб турган қуролни кўрган ва ҳамкасблари билан бирга дарҳол ўқ узган.
Гувоҳ шундан сўнг эркакнинг буталар орасидан қора Nissan томон югуриб чиқиб, машинага ўтириб ҳайдаб кетганини кўрди.
Полиция эркакни қўшни тумандаги катта йўлда қўлга олди. Маҳаллий полиция шерифига кўра, Махфий хизмат ходимларининг ўқлари унга тегмаган.
Бутазорлардан улар АК-47 русумли автомат, иккита рюкзак ва GoPro видеокамерасини топдилар.
Американинг бир қанча етакчи телевидение тармоқлари ва газеталари ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига асосланиб, ҳибсга олинган шахснинг исми Райан Уэсли Роут, у 58 ёшда ва Гавайида истиқомат қилгани ҳақида хабар бермоқда.
Ҳибсга олинган шахснинг исми ҳозирча расман эълон қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Трампга ёзда ҳам суиқасд уюштирилган, у қулоғидан яраланганди.