Доналд Трампга Пенсилванияда суиқасд уюштирилди: сўнгги маълумотлар
Трамп юзи қонга белангани акс этгани тасвирлар тарқалди, отишма содир этган шахс ўлдирилган.
Шанба оқшомида Доналд Трамп Пенсилвания штатининг Бутлер шаҳрида тарафдорлари билан учрашаётганда, номаълум шахс қуролдан ўт очди.
Трамп дарҳол минбар остига беркинишга улгурган, қўриқчилари уни ўраб олган. У Махфий хизмат ходимлари кейин уни саҳнадан олиб кетишди.
Трамп юзи қонга белангани акс этган. Кейинроқ у ўқ унинг ўнг қулоғининг юқори қисмидан ўтиб кетганини маълум қилди.
Отишмада бир томошабин ҳалок бўлди ва яна икки киши оғир яраланди, деди Трампни собиқ давлат раҳбари ва президентликка номзод сифатида ҳимоя қилувчи Махфий хизмат.
Отишмани содир этган шахс ўлдирилган. Махфий хизмат маълумотларига кўра, у митинг ташқарисидаги баланд майдондан саҳна томон бир неча марта ўқ узган. ФҚБ ҳодисани тергов қилишда иштирок этган Махфий хизмат отишмани Трампнинг ҳаётига суиқасд сифатида баҳолайди.
CNN ва CBC манбаларига таяниб, отишма сайловолди учрашув ўтаётган бинонинг томида бўлганини даъво қилмоқда. Отишмадан сўнг Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғида Трамп митинги ўтадиган жой яқинидаги бино томида ётган эркакнинг жасади акс этган видео тарқалди.
Трамп отишмада ҳалок бўлган митинг иштирокчисининг оиласига ҳамдардлик билдирди. "Мамлакатимизда бу содир бўлиши ақл бовар қилмайдиган нарса", деди президентликка номзод ўз баёнотида.
«Америкада бундай зўравонлик учун жой йўқ. Бу жирканч", - деди АҚШ президенти Жо Байден. Вице-президент Камала Харрис, собиқ президентлар Барак Обама, Жорж Буш ва Билл Клинтон, шунингдек, Вакиллар палатаси аъзолари ва сенаторлар ҳам ҳужумни қоралаб, Трампга яхши тилаклар билдиришди.
Чет эл етакчилари, жумладан Исроил, Британия, Венгрия ва Италия бош вазирлари ҳам митингдаги отишмани қоралаб, Трамп ва унинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Миллиардер Илон Маск Трампни "тўлиқ қўллаб-қувватлашини" эълон қилди, у ҳозиргача бўлажак сайловларда кимни қўллаб-қувватлаши ҳақида очиқ гапирмаган; Маск, шунингдек, зобитлари Трампни қўриқлаётган Махфий хизматни ҳам танқид қилди ва унинг раҳбариятини истеъфога чиқишга чақирди.