Тадбиркорлик билан шуғулланаётган давлат хизматчилари аниқланди
Қурилиш, Сув ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда 398 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги маълум бўлган.
Коррупция агентлиги авлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ҳолатларига чек қўйди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларда фаолият юритаётган 398 нафар бошқарув ходими 449 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 93 нафар бошқарув ходими 112 та тадбиркорлик субъектида, Сув хўжалиги вазирлигининг 26 нафар бошқарув ходими 35 та тадбиркорлик субъектида ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 279 нафар бошқарув ходими 302 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган.
Юқоридаги ҳолатларини бартараф этиш бўйича мазкур вазирликларга Агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.
Телеграмда кузатиб боринг!