Ҳусниддин Норбеков тарихий натижа қайд этди

Ф35 классида ядро улоқтириш баҳсларида қатнашган спортчи 16.82 метр натижа қайд этиб, Паралимпия рекордини янгилади. 

Спорт
6 сентябрь, 7:10
Ҳусниддин Норбеков тарихий натижа қайд этди

Тарихий натижа: Ҳусниддин Норбеков Паралимпия ўйинларида учинчи олтин медалини қўлга киритди. 

Париж-2024 ёзги паралимпия ўйинларида пара атлет Ҳусниддин Норбеков Ўзбекистон делегациясига саккизинчи олтин медални тақдим қилди. 

Ф35 классида ядро улоқтириш баҳсларида қатнашган спортчи 16.82 метр натижа қайд этиб, Паралимпия рекордини янгилашга эришди. 

Шу тариқа, Норбеков ҳисобидаги Паралимпия медаллари 3 та олтин ва 1 та бронзага етди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар эса ҳозирча 8 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронзани ташкил этмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+