ДХХ раиси терроризмга қарши курашда кучларни бирлаштиришга чақирди

Абдусалом Азизов Тошкентда бўлаётган конференцияда сўзга чиқиб, халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши чора-тадбирларни  мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлади. 

Жамият
4 сентябрь, 21:00
ДХХ раиси терроризмга қарши курашда кучларни бирлаштиришга чақирди

Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов Тошкентда бўлиб ўтаётган конференцияда терроризмга қарши курашда кучларни бирлаштиришга чақирди. 

4-5 сентябрь кунлари Тошкентда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ўнинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ва МДҲнинг терроризм ва экстремизга қарши курашиш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Конференциянинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов  табрик сўзи билан сўзга чиқиб, ШҲТ ва МДҲ  маконида кечаётган мураккаб ва қарама-қарши ҳарбий-сиёсий жараёнлар мамлакатлардан халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашда саъй-ҳаракатлар ва мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни бирлаштиришни  талаб этади, деб  таъкидлади. 

– Бу ҳолат ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига бевосита  таҳдид солади. Вазият халқаро  террорчилик  ташкилотлари бошлиқларининг   давлатларимизга қарши ўзларининг бузғунчи  режаларидан  воз кечмаганликлари билан янада мураккаблашмоқда. 

Афғонистон ҳукумати ўз имкониятлари ва ресурсларидан келиб чиқиб,  халқаро терроризмга қарши курашмоқда,  афғон махсус хизмати  ИДХВга қарши курашда етакчилик қилиб,  муайян натижаларга эришмоқда.  Шу боис, душманга қарши биргаликда  курашишимиз керак. 

“Хуросон вилояти”га қарши курашда Афғонистонга ёрдам  кўрсатиш муҳим, чунки қарши чораларни заифлаштириш бу  гуруҳнинг кучайишига сабаб бўлади,  бу эса ўз навбатида, минтақа хавфсизлигига хавф солади" дейди ДХХ раҳбари. 

"Ишончим комилки, ўзаро ишонч,  халқаро терроризм,  экстремизм ва кибертаҳдидларга қарши курашиш  соҳасида мунтазам ахборот ва тажриба  алмашишга асосланган  изчил ва  мувофиқлашган фаолиятда бирга  ҳаракат қилиш ёрдамидагина давлатларимизда  барқарорлик ва  хавфсизликни таъминлашда  самарали натижаларга эришиш мумкин. 

Шу боис, бугунги кунда  халқаро анжуманни ўтказиш долзарб бўлиб,  унинг доирасида иштирокчилар чақириқлар ва хавфсизлик таҳдидларининг бугунги ҳолатини  муҳокама қилиш,  самарали қарши кураш  чораларини ишлаб  чиқиш, халқаро ва минтақавий даражада аксилтеррор ҳамкорлигини мустаҳкамлаш имконига эга бўладилар", - деди А. Азизов.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+