Россия жосуси деб айтилган кит ўлик ҳолда топилди

Кит биринчи марта Норвегия ҳудудида 2019 йил апрел ойида пайқалган. 

Жаҳон
3 сентябрь, 12:10
Россия жосуси деб айтилган кит ўлик ҳолда топилди

Россия томонидан жосусликка ўргатилганликда гумон қилинган Хвалдимир лақабли китнинг  жонсиз танаси топилди

Жасад китнинг ҳаракатларини йиллар давомида кузатиб келаётган "Marine Mind" ташкилоти томонидан Рисавика шаҳри яқинида аниқланган. 

Ташкилот асосчиси Себастян Странд AFP ахборот агентлигига ўлим сабаби номаълумлигини ва Хвалдимирнинг жасадида аниқ жароҳатлар йўқлигини айтди.

"Биз ветеринария институти томонидан ўлим сабабини аниқлаш мақсадида унинг қолдиқларини олиб, совутилган жойга қўйишга муваффақ бўлдик" дейди у. 

Кит биринчи марта Норвегия ҳудудида 2019 йил апрел ойида пайқаб қолинган.  Маҳаллий аҳоли жонзотда видеокамералар учун мўлжалланган тасмани пайқашган. 

Тасмада "Петербург ускуналари 2019" ёзуви бор эди. Зоологлар орасида кит Россия ҳарбий базаларидан бирида жосусликка ўргатилган ва у ердан қочиб кетган ёки топшириқ бўйича қўйиб юборилган ва йўлда  видеокамераларни йўқотиб қўйган деган фикрлар пайдо бўлган. 

Кит маҳаллий аҳоли орасида Хвалдимир номи билан машҳур бўлган.  Норвегча кит, "ҳвал" деб аталади, "димир" сўзи эса Россия президенти Владимир Путин исмидан олинган.

Россия ҳеч қачон Хвалдимир рус ҳарбийлари томонидан тайёргарликдан ўтган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап сўзларга нисбатан расмий баёнот бермаган. Мамлакат денгиз сут эмизувчиларни жосус сифатида тайёрлашга қаратилган ҳар қандай дастур мавжудлигини рад этган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+