Россияга ишлаш учун энг кўп ўзбекистонликлар бораётгани маълум бўлди
1 млн 178 минг 609 нафар Ўзбекистон фуқароси Россияга киришда ташриф мақсади сифатида ишлашни кўрсатган ҳолда мамлакат ичига кирган.

6 ой ичида 1 миллиондан ошиқ ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга борган.
1 млн 178 минг 609 нафар Ўзбекистон фуқароси Россияга киришда ташриф мақсади сифатида ишлашни кўрсатган ҳолда мамлакат ичига кирган. ТАСС ахборот агентлигига кўра, федерацияга ташриф буюриш бўйича Ўзбекистон фуқаролари бошқа мамлакатлар фуқаролари орасида биринчи ўринни эгаллаган.
Рейтингда кейинги ўринларни Тожикистон фуқаролари — 494 518 киши, Қирғизистон фуқаролари — 289 061 киши, Қозоғистон фуқаролари — 122 654 киши ва Хитой фуқаролари — 89 656 киши эгаллаган.
Шунингдек, Россияда ишлаш истагида бўлганлар орасида кучли ўнталикка Арманистон фуқаролари — 88 629 киши, Озарбайжон фуқаролари — 62 440 киши, Ҳиндистон фуқаролари — 27 419 киши, Туркманистон фуқаролари — 13 428 киши ва Туркия фуқаролари — 8 360 киши кирган.





