platina.uz

Россияда марказий осиёлик муҳожирлар камаймоқда

Масалан,  ўзбекистонликлар кўпроқ Европани маъқул кўрмоқда. 

Жамият
10 февраль, 13:20
Россияда марказий осиёлик муҳожирлар камаймоқда

Марказий осиёлик мигрантлар сўнгги вақтларда Россиядан кўра, Европа, Хитой ва араб мамлакатларида ишлашни афзал кўрмоқда. Бу ҳақда РБК нашри эълон қилган материалда айтилади.

"Сўнгги йилларда анъанавий равишда Россия орбитасида бўлган МДҲ давлатларидан келган меҳнат муҳожирлари учун кўчиш учун янги жозибадор йўналишлар пайдо бўла бошлади", дейди Россия Фанлар академияси Демографик тадқиқотлар институти директори Марина Храмова.

Бугун Россия ишчи кучи учун курашиши керак, дейди у.

“Масалан, Хитой ҳозирда жуда яхши шарт-шароитларни таклиф қилмоқда ва биз Тожикистондан Хитойга меҳнат миграцияси мақсадида миграция оқими кучайганининг дастлабки белгиларини аллақачон кўриб турибмиз.

Бундан ташқари, МДҲдан келган муҳожирларнинг иш ўринлари борасида Европа давлатларига қизиқиши ортиб бормоқда — ўзбекистонликлар бу жараёнда фаол иштирок этмоқда. БАА ва Қатар каби араб дунёси давлатлари ҳам Марказий Осиё давлатларидан муҳожирларни жалб қила бошладилар”, - дея таъкидлади у.

Шунингдек, Россияга африкаликлар оқими ортиши кутиляпти.

Маълумотларга кўра, Россияда ўн миллиондан ортиқ меҳнат муҳожирлари ишлайди. Уларнинг қарийб 2-3 миллион нафари ўзбекистонликлар ҳиссасига тўғри келади. Биргина 2022 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул оқими қарийб 14 миллиард долларни ташкил этган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+