Екатеринбургда ўрдаксимон юришга мажбурланганларга ёрдам берилмоқда
Бир неча кун аввал Россияда мигрантларга қарши рейдлар ўтказилган.
Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган рейд видеоси тарқалган ва унда бир гуруҳ фуқаролар ўрдаксимон усулда юришга мажбурлаганди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
"Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 январ куни Екатеринбург шаҳрида жойлашган қурилиш майдонларининг бирида ИИВ, ФХХ, Росгвардия ва прокуратура ходимлари томонидан “нолегал” рейд тадбири ўтказилган.
Ушбу қурилиш ишларида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари вақтинча ишлаб келган. Рейд давомида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ушланган ва патентсиз меҳнат фаолиятини амалга оширгани сабабли суднинг қарори асосида Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилган.
Ушбу юртдошларимизнинг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартиборт органлари ходимлари қурилиш биносига кирган вақтда кўплаб меҳнат мигрантлари қочишга ҳаракат қилган ва бинонинг орқа томонидан қочётган вақтида қўлга олинган. Фуқароларнинг ҳаракатларига жавобан ҳуқуқ-тартиборт органлари ходимлари уларни ўтириб юришга мажбур қилган" дейилади маълумотда.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган ва юртдошларга ҳуқуқий ва бошқа шаклдаги ёрдам кўрсатилмоқда.
Аввалроқ Россия ТИВ тарихчи Смолининнинг Марказий Осиё халқлари бўйича гапларига изоҳ берганди.