Қосим-Жўмарт Тўқаев Россияни Туркий давлат ташкилотига қўшишни таклиф қилди
Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, Россия туркий дунё билан кўп асрлик ўзаро алоқалар тарихига эга ва ушбу мамлакатда кўплаб туркий халқлар яшайди.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россиянинг Туркий Давлатлар Ташкилотига (ТДТ) қўшилиш ҳақидаги аризасини маъқуллашни ёки мамлакатга кузатувчи мақомини беришни таклиф қилди.
Тўқаев ўз таклифининг сабаби сифатида ташкилот мақомини келтирди.
"Ташкилотимизнинг обрўсини ошириш учун Россиянинг иштирокига ижобий жавоб бериш ва уни ушбу форматга қўшилишга ёки ТДТ фаолиятида кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф қилиш тўғри ва адолатли бўлар эди", деди у.
Тўқаевнинг сўзларига кўра, Россия туркий дунё билан кўп асрлик ўзаро алоқалар тарихига эга ва ушбу мамлакатда кўплаб туркий халқлар яшайди.
"Россия ҳозирда Қозоғистон қўллаб-қувватлайдиган "Олтой – Туркий цивилизация бешиги" лойиҳасини илгари сурмоқда. Рус тилидаги кўплаб сўзлар туркий келиб чиқишига эга. Умуман олганда, агар Россия туркий давлатлар, яъни бизнинг ташкилотимиз таркибига кирса, бу барча мамлакатларимизга фойда келтиради", деди Қозоғистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Венгрия Туркий давлатлар ташкилотига кузатувчи мақомидаги давлат саналади.





