platina.uz
Жамият

“Universalbank” АТБга молиявий жарима қўлланилди

Рекламада 25 фоиз дея айтилган банк омонатининг йиллик фоиз ставкаси 22 % ташкил этиши, фоизлар ҳар ойда тўланиши ва капитализация қилинмаслиги маълум бўлган. 

“Universalbank” АТБга молиявий жарима қўлланилди

“Universalbank” АТБга нисбатан молиявий жарима белгиланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Universalbank” АТБ томонидан эълон қилинган “Сармоя 25” номли омонат тури рекламасида ушбу омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоизни ташкил этиши ҳақида ахборот берилганлиги кузатилди.

Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, банк томонидан таклиф этилаётган “Сармоя–25” омонатнинг шартларига кўра, омонатнинг муддати 18 ой бўлиб, йиллик фоиз ставкаси 22 % ташкил этиши, фоизлар ҳар ойда тўланиши ва капитализация қилинмаслиги ҳолати маълум қилинган. Бундан ташқари омонат тури юзасидан бошқа муҳим маълумотлар (омонат муддати, омонат киритишнинг энг кам миқдори ва бошқалар) берилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Universalbank” АТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

Рақобат қўмитаси аввалроқ "Ипак Йўли" банкини ҳам жаримага тортганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid