Нурсултон Назарбоевнинг собиқ келини 12 йилга озодликдан маҳрум этилди
У одам ўғирлаш, товламачилик ва ўзбошимчаликда айбдор деб топилди.
Олмаота суди Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг келини Гулмира Сатибалдини 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.
У одам ўғирлаш, товламачилик ва ўзбошимчалик қилишда айбдор деб топилди. Унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси Мади Ботиршаев ҳам одам ўғирлашда айбдор деб топилиб, тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилди.
Суд, шунингдек, Гулмира Сатибалдидан жабрланувчи фойдасига 2,6 миллиард тенге миқдоридаги моддий зарар ва маънавий зарар учун 10 миллион тенге товон ундирди.
Мади Ботиршаевдан 2 миллион тенге ундирилган. Иккаласи ҳам ўз айбига иқрор бўлмаган. Давлат айблови уларни мос равишда 13 ва 10 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради.
2019 йилда Гулмира Сатибалди қариндоши ва бизнес шериги Абай Жунусовни 5 миллиард тенгсини ўзлаштиришда айбланганди. У ҳамма айбловни рад этган, шундан сўнг Сотибалди Мади Ботиршаевга мурожаат қилган.
Биргаликда улар Жунусовни уйига олиб кетишган, телефон ва паспортини олиб кетишди. Жунусов 165 кун алоқасиз ушлаб турилган. Бу вақт ичида у қариндошлари билан бирга Остона ва Олмаотадаги бир нечта ширкат ва квартираларни, офис майдонини ва машинани Сатибалданинг ишончли вакилларига ўтказиб берган.
Бу Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдининг (улар 2002 йилда ажрашган) собиқ рафиқаси Гулмира Сатибалдига ўқилган учинчи ҳукмдир.
2023 йил май ойида суд уни ўзбошимчалик ва одам ўғирлашда айблаб, этти йилга озодликдан маҳрум қилди. Ўша йилнинг июнь ойида у ўзгаларнинг мулкини ўзлаштиргани учун саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди.
Аввалроқ Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалди давлатга 1,5 млрд доллардан оошиқ маблағни қайтарганди.