Дуров гаров эвазига қамоқдан чиқарилди ва Францияни тарк этиши тақиқланди
Унга 10 йиллик озодликдан маҳум этиш жазоси хавф солмоқда.
Павел Дуровга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суд назоратига олинди.
Шунингдек, Телеграм асосчиси 5 миллион евро гаров эвазига озодликка чиқарилган.
Париж прокуратурасининг пресс-релизида айтилишича, унга Францияни тарк этиш тақиқланган ва ҳафтасига икки марта полиция бўлимига келиб туриши керак бўлади.
Дуровга Париж прокуратурасининг дастлабки баёнотида кўрсатилган барча айблар бўйича айблов эълон қилинган, деб хабар беради «РИА Новости».
Қайд этилишича, тергов Франциянинг қонуний сўровларига деярли тўлиқ жавоб берилмагани учун 2024 йил февралида бошланган.
Дуров 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Павел Дуров 24 августдан ушланганди. У Телеграмни модерация қилмасликда, унда содир этилаётган қатор жиноятларда айбланмоқда. Буларга вояга етмаганлар билан боғлиқ жиноятлар, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқалар киради.