platina.uz

Ўқотар бўлмаган қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди

Бундай тоифага пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ қуроллар киради. 

Жамият
28 август 2024 йил
Ўқотар бўлмаган қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди

Эндиликда ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликка тортилмайди.

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ-946-сон, 27.08.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.

Унга кўра, шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+