Исроил Ғарбий соҳилда операция бошлаганини эълон қилди
Фаластин томони икки киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
Жаҳон
28 август, 9:07
Исроил Мудофаа кучлари Ғарбий Соҳилдаги Женин ва Тулкарм шаҳарларида "аксил-террор" операциясини эълон қилди.
Бундан бироз олдин Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Женинда Исроил ҳужуми натижасида икки фаластинлик ҳалок бўлганини хабар қилган.
Ал-Жазира хабарига кўра, Исроилнинг 27 август куни Ғарбий Соҳилга берган зарбаси натижасида 25 ва 39 ёшли эркаклар ҳалок бўлди. Яна икки киши яраланган.
Бу ҳафта Исроил ҳам Ғарбий Соҳилда ҳаво ҳужуми ҳам уюштирди. Фаластин томони беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Ғазодаги агрессияси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 минг кишидан ошиб кетгани хабар берилганди.