platina.uz

Чигитни биржага қўймасдан сотган корхонага чора кўрилди

Юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш ҳаракатлари манипуляция ҳисобланади. 

Жамият
28 август, 10:05
Чигитни биржага қўймасдан сотган корхонага чора кўрилди

Техник чигитни биржага қўймасдан, тўғридан тўғри сотган корхона чора кўрилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 29-бандига мувофиқ Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб борилиши белгиланган.

Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси” Тошкент филиалининг тақдим қилган маълумотларини ўрганган. Унда “Real Agro Cotton” УК томонидан 2023 йилда йиғиб олинган пахта ҳосили ҳисобидан жами 17 минг тоннадан зиёд техник чигит маҳсулотини тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб, манипуляция ҳаракатларини содир этганлик ҳолатлари аниқланди.

Маълумот ўрнида. “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси 3-қисми 12-хатбошисида “Фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш” ҳаракатлари монополияга қарши талабларни бузилиши белгилаб кўрсатилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомининг 311-банди 18-хатбошисида, “Юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш” ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади.

Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма томонидан “Real Agro Cotton” УКга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+