platina.uz

"Nukus xalqaro aeroporti” МЧЖга чора кўрилди

Аэропорт 120 млн сўмлик танлов савдоларида қонунга риоя қилмаган. 

Жамият
26 август, 19:05
"Nukus xalqaro aeroporti” МЧЖга чора кўрилди

Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига чора кўрилганини маълум қилди. Бунга 120 млн сўмлик танлов савдоларидаги қонун бузилиши сабаб бўлган.

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси "Nukus xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.

Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портали орқали амалга оширган 120 000 000 сўмлик танлов савдоларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунлари талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Низом талабларини бузиш аломатлари билан “Nukus xalqaro aeroporti” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди. Иш натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+