11 млрд сўмлик тендерлар ноқонуний деб топилди
Аксилкоррупция агентлиги июн-июл ойларида ўтказилган давлат харидларини ўрганиб чиқди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг июн-июл ойларида жами 11 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, қуйидаги давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган:
- Ўзйўлкўприк кластерининг Жиззах филиали давлат муассасасининг 2,9 млрд сўмлик;
- Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 885,9 млн сўмлик;
- Наманган давлат ўрмон хўжалигининг 605 млн. сўмлик;
- Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг 551,9 млн сўмлик;
- Ички ишлар вазирлиги қошидаги “Қурилиш таъмирлаш гуруҳи” ДУКнинг 520 млн сўмлик;
- Термиз тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг 500 млн сўмлик;
- Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг 407 млн сўмлик;
- Қумқўрғон туман Ободонлаштириш бошқармасининг 275,5 млн сўмлик;
- Сариосиё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 200 млн сўмлик;
- Республика Ўлат карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази Қашқадарё филиалининг 190 млн сўмлик;
- Андижон илмий-тажриба стансияси давлат муассасасининг 169,1 млн сўмлик;
- Нарпай тумани ободонлаштириш бошқармасининг 82 млн сўмлик;
- Олтинсой тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 76,5 млн сўмлик.
Шунингдек, қуйидаги давлат харидларида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда баҳолаш жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган:
- “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖнинг 3 млрд сўмлик;
- Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактабининг 403 млн сўмлик.
Бундан ташқари, Наманган касб-ҳунарга ўқитиш марказининг 269 млн сўмлик давлат харидида қонунчилик талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этган.
Агентлик тақдимномаларига асосан харид комиссияларининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилинди.
Қайд этилган қонунбузилиши ҳолатларига оид тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.