platina.uz
Жамият

Ўзбекистон бўйлаб 7,2 млрд сўмлик тендер савдолари бекор қилинди

Сирдарёда "Сайхунобод туман йўллардан фойдаланиш корхонаси"нинг 3 та 4,2 млрд сўмлик савдоларида қонунга риоя этилмаган. 

Ўзбекистон бўйлаб 7,2 млрд сўмлик тендер савдолари бекор қилинди
Фото: Platina.uz

7 млрд сўмдан ошиқ тендер савдолари бекор қилинди.

Рақобат қўмитаси республиканинг ҳудудларида махсус ахборот порталидаги маълумотларга ва мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқда.

Жумладан, Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмасининг 210 млн сўмлик; Фарғона вилояти Қува туман Тиббиёт бирлашмасининг 2 та 340 млн сўмлик; Андижон вилоятида Андижон давлат тиббиёт институти академик лицейининг 212 млн сўмга яқин; Жиззах вилояти Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиалининг 318 млн сўмдан ортиқ тендерларда қонунга риоя этилмаган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳар “Қум овул” МФЙнинг 257 млн сўмга яқин; Сирдарё вилоятида "Сайхунобод туман йўллардан фойдаланиш корхонаси" ДМнинг 3 та 4,2 млрд сўмга яқин; Навоий вилоятида Навоий вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси тасарруфидаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг 3 та 1,1 млрд сўмлик; Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 309 млн сўм ортиқ; Тошкент вилоятида Бекобод шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 283 млн сўмга яқин бўлган энг яхши таклифларни танлаш савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.

Шунингдек, таҳлил қилинган давлат харидларида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди.

Рақобат қўмитасининг ўрганиш натижаларига кўра, юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида буюртмачилар томонидан танлов савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинган, дейилади қўмита хабарида.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid