Янгиҳаётдаги цехлардан бири ёниб кетди
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.
Жамият
24 август, 10:45
Бугун 24 август куни соат 09:41да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, "Янги Дархон" МФЙдаги ишлаб чиқариш цехларининг бири омборхонасида ёнғин содир бўлди.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи полковник С.Зупаров ва Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ходимлари, ҳамкорликдаги хизматлар етиб борган.
Ёнғин юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.