“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми бошланди
Овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди.
Овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Фуқаролар ўзларига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:
- "Очиқ бюджет" порталининг расмий саҳифасида;
- порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
- Telegram’даги расмий бот ёрдамида овоз бериши мумкин.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 трлн 360 млн сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, "Ташаббусли бюджет" жараёнининг биринчи мавсуми ғолиблари апрел ойида эълон қилинганди.
Унга кўра, республика бўйлаб 2 254 та маҳалла бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун 3,3 трлн. сўм йўналтирилган.