Беларус элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди
Бунга президент Александр Лукашенконинг Қозоғистон бўйича гаплари сабаб бўлган.
Қозоғистон Беларус элчисини ТИВ га таклиф этди. Бунга президент Алексадр Лукашенконинг мамлакат ҳақида айтган сўзлари сабаб бўлган.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеунинг Беларус Республикаси Элчиси Павел Утюпин билан учрашуви чоғида Қозоғистон-Беларус ҳамкорлигининг ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама ҳамкорлик доирасидаги долзарб масалалари муҳокама қилинди, дейилади расмий хабарда.
Хусусан, вазир "Қозоғистон БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий нормаларига мувофиқ мувозанатли ва тинчликсевар ташқи сиёсат юритаётгани"ни алоҳида таъкидлади.
Давлатлар ўртасидаги барча келишмовчиликларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлигига қатъий ишонилиши айтилган.
Вазир Беларус томонини давом этаётган жараёнларга нисбатан Остона позициясини холисона баҳолашга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Лукашенко Курскдаги вазият сабаб МДҲ давлатлар позициясини танқид қилган ва Қозоғистонни алоҳида тилган олганди. Хусусан, Лукашенко 2022 йил январ воқеаларидаги КХШТ ёрдами масаласини эслатган.