Ўзбекистон элчихонаси Курск, Брянск ва Белгороддаги ватандошларни огоҳлантирди

Ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга вақтинча масофавий таълим форматига ўтиш тавсия этилган. 

Жамият
17 август, 15:00
Ўзбекистон элчихонаси Курск,  Брянск ва Белгороддаги ватандошларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган фуқароларни огоҳлантирди

"Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги мавжуд вазият муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, шунингдек, одамларнинг кўп йиғилишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилади.

Иложи бўлса, ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга вақтинча масофавий таълим форматига (онлайн) ўтишни тавсия қиламиз" дейилади элчихона хабарида. 

Агар консуллик ёрдами ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасининг Консуллик бўлимига мурожаат ққилиш сўралган. 

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Украина армияси Курск вилоятига кирди. Мазкур ҳодисадан кейин Россия чегарасидаги вазият янада таранглашди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+