platina.uz

АҚШликларнинг ярмидан кўпи Россия ва Эронни душман дея ҳисоблайди

Сўровномаларга кўра атиги бир фоиз қатнашчилар Қўшма Штатлар ва Россияни иттифоқдош давлат дея билади. 15 фоиз иштирокчилар эса аниқ жавоб бера олмаган. 

Жаҳон
15 август, 12:13
АҚШликларнинг ярмидан кўпи Россия ва Эронни душман дея ҳисоблайди

Америкаликларнинг ярмидан кўпи Россия ва Эронни АҚШнинг душмани деб билади (мос равишда 55 ва 56 фоиз). Бу ҳақда YouGov сўрови натижаларида маълум қилинган.

Америкаликларнинг 25 ва 21 фоизи Россия ва Эронни Қўшма Штатларга нисбатан дўстона муносабатда эмас деб ҳисоблайди.

Респондентларнинг 4 ва 2 фоизи Москва ва Теҳронни дўстона, фақат бир фоизи Россия ва Эронни АҚШнинг иттифоқчилари деб атаган.

Қатнашчиларнинг 15 фоизи Россиянинг АҚШга муносабати тўғрисида қарор қабул қила олмади, 20 фоизи Эрон ҳақидаги тегишли саволга жавоб бермади.

Америкаликлардан, шунингдек, АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарога муносабати ҳақида сўралган.

Респондентларнинг 28 фоизи унинг Фаластинга ҳайриҳоҳлиги бор, деб ҳисоблаган бўлса, атиги 13 фоизи Исроил у қўллаб-қувватлаган томон эканини айтган.

36 фоизи бир қарорга келмаган, 23 фоизи эса Харрисни ҳар икки томонда бирдек қўллаб-қувватлашини айтган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+