Қозоғистонда 90-йилларда даҳшатли жиноятларни содир этган гуруҳ раҳбари қамалди
У 2024 йилгача сохта ҳужжатлардан фойдаланиб жазодан қочиб юрган. Суд жиноятчини 25 йилга озодликдан маҳрум этди.
Қозоғистонда 90-йиллардаги жиноий гуруҳ раҳбари 25 йилга қамалди.
Суд чорак асрдан ортиқ қидирувда бўлган жиноий тўда раҳбарини 25 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради Қозоғистон Олий суди.
Жиноятчи терговчилар томонидан қотиллик ва бандитизмда айбланган. У 1998 йилда жиноий гуруҳ аъзолари билан бирга транспорт воситаларини тўхтатиб, ҳайдовчиларни талон-тарож қилган ва ўлдирган, кейин эса уларнинг жасадларини кўмиб юборган.
Сохта ҳужжатдан фойдаланиб, эркак тергов ва суддан яширинган, қидирувда бўлган ва фақат 2024 йил январь ойида қўлга олинган.
"Судланувчи Жиноят кодексининг 237-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, даъво муддати ўтганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Ижтимоий адолатни тиклаш ва янги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида судланувчи Жиноят кодексининг 96-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, 25 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди", деб хулоса қилди Олий суд.