Қозоғистонда онлайн кредитларни тақиқлаш бўйича петиция эълон қилинди
Ташаббусда айтилишича, қозоғистонликлар молиявий хизматларни рақамлаштиришнинг бундай шаклига тайёр эмас.
Қозоғистонда онлайн кредитларни тақиқлаш бўйича петиция ишлаб чиқилди.
Мурожаат "Хак-Назар" жамоат фонди томонидан epetition.kz сайтида эълон қилинган. Муаллифларнинг фикрича, қозоғистонликлар молиявий хизматларни рақамлаштиришнинг бундай шаклига тайёр эмас.
"Онлайн кредитлар олишнинг қулайлиги аҳолининг заиф қатламлари ўртасида қарз юкининг ортишига ва молиявий беқарорликка олиб келади. Юқори фоиз ставкалари ва кредит беришнинг ноаниқ шартлари кўпинча одамларни қарз тузоғига туширади. Қарз тузоғидан ташқари, фирибгарлик, ўғирлик ва товламачилик каби қарз мажбуриятларини тўлай олмаслик билан боғлиқ жиноятлар кўпайди”, — деб ёзади ижтимоий фаоллар.
Улар, шунингдек, ҳарбий хизмат шароитида онлайн кредитлар мажбурлаш ва молиявий зўравонлик воситасига айланишини ёзадилар.
Муаллифлар нафақат онлайн кредитлар беришни тақиқлашни, балки микрокредитлар бериш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришни ҳам талаб қилмоқда.