platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Ўзбекистонда маҳаллий маиший техникалар учун 18 фоизли истеъмол кредитлари ажратилади

​Мутасаддиларга икки ҳафтада тегишли ҳисоб-китобларни тайёрлаб, тижорат банкларига ушбу мақсадлар учун арзон ресурс жойлаштириш бўйича аниқ таклиф киритиш топширилди.

Ўзбекистонда маҳаллий маиший техникалар учун 18 фоизли истеъмол кредитлари ажратилади

Маҳаллий маиший техника савдосини рағбатлантириш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги молиявий механизм йўлга қўйилади.

​Банклар томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган музлаткич, кир ювиш машинаси, кондиционер ва бошқа маиший техникалар хариди учун йиллик 18 фоиз ставкада истеъмол кредитлари ажратиш режалаштирилмоқда.

​Бу, бир томондан, оилаларнинг замонавий маиший техника харид қилиш имкониятларини кенгайтирса, иккинчи томондан, маҳаллий корхоналар маҳсулотларининг сотувини оширади.

​Мутасаддиларга икки ҳафтада тегишли ҳисоб-китобларни тайёрлаб, тижорат банкларига ушбу мақсадлар учун арзон ресурс жойлаштириш бўйича аниқ таклиф киритиш топширилди.

​Президентимиз хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқотда уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid