platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Бухородаги интенсив боғ сақлаб қолинди

Корхона 106 гектар майдонда интенсив мевали боғ ташкил этиш учун банкдан кредит олган. Бироқ боғ ҳосилга кириб, даромад келтира бошлагунга қадар кредитни қайтариш муддати келгани сабабли молиявий қийинчиликлар юзага келган. 

Бухородаги интенсив боғ сақлаб қолинди

Бухоро туманидаги “SIYAVUSH AGRO” МЧЖ тўловга қобилиятсизлик ҳолатидан чиқиб, фаолиятини қайта тиклади. Бунинг натижасида 10 та доимий ва 400 нафаргача мавсумий иш ўрнини сақлаб қолиш имкони яратилди.

Корхона 106 гектар майдонда интенсив мевали боғ ташкил этиш учун “Агробанк” АТБдан кредит олган. Бироқ боғ ҳосилга кириб, даромад келтира бошлагунга қадар кредитни қайтариш муддати келгани сабабли молиявий қийинчиликлар юзага келган.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги кўмагида қарздор ва банк ўртасида музокаралар ўтказилди. Натижада қолган 14,59 млрд сўм қарзни 24 ой давомида, ҳар ойда 608 млн сўмдан тўлаш бўйича келишувга эришилди.

Келишув битими Бухоро вилоят судининг 2026 йил 8 октябрдаги ажрими билан тасдиқланди. Тўловга қобилиятсизлик иши тугатилиб, корхона фаолияти қайта тикланди.

Бу ҳолатда қарзни ундириш билан бирга, корхонанинг ишлашда давом этиши, боғнинг келгуси ҳосили ва юзлаб мавсумий ишчиларнинг бандлигини сақлаб қолишга ҳам эришилди.

Тўловга қобилиятсизлик ҳолати ҳар доим ҳам корхона фаолияти тугаши кераклигини англатмайди. Тўғри ечим ва ўзаро келишув орқали корхонани қийин вазиятдан олиб чиқиш, иш ўринларини сақлаш ва иқтисодий фаолиятни давом эттириш мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid