Қирғиз авиакомпанияси Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўяди
3 сентябрдан икки мамлакат пойтахтлари ўртасида мунтазам парвозлар бошланади.
Қирғизистоннинг Tez Jet авиакомпанияси Бишкек-Тошкент-Бишкек йўналишида янги рейсларни йўлга қўйишга тайёрланмоқда.
3 сентябрдан икки мамлакат пойтахтлари ўртасида мунтазам парвозлар бошланади. Рейслар ҳафтасига тўрт марта – сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган, бу эса Бишкек ва Тошкент ўртасида қулай ва тез қатновни таъминлайди.
Жорий йилнинг февраль ойида Tez Jet Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун "Ўзавиация"дан рухсат олган эди.
Аввалроқ авиакомпания ўз йўналишлари тармоғини кенгайтириш ва Бишкек ва Ўшдан Тошкентга парвозларни ҳам ўз ичига олиши ҳақида хабар берилган эди.
2013 йилда ташкил этилган ва Бишкек шаҳридаги "Манас" аэропортида жойлашган авиакомпания аллақачон Қирғизистон ички бозорида ишончли авиаташувчи сифатида ўзини намоён қилган.