Uzbekistan airways монопол мавқега эга деб топилди
Компаниянинг маҳаллий ва халқаро йўналишларда йўловчи, юк ва почта ташиш хизмати бўйича улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этган.
Uzbekistan airways ва Uzbekistan helicopters (Silk avia) авиакомпанияларининг маҳаллий қатновлардаги улуши 40 фоиздан ошган. Шу сабаб улар устун мавқега эга деб топилди.
Бу ҳақда Рақобат қўмитаси 13 декабр куни эълон қилган буйруқда маълум қилинган.
Uzbekistan airways АЖ шунингдек, ҳаво транспортида халқаро йўналишларда йўловчи, юк ва почта ташиш хизмати бўйича бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этганлиги муносабати билан устун мавқега эга деб эътироф этилади, дейилади ҳужжатда.
Уларга тегишли тартибда хабарнома юборилган.
Аввалроқ “YandexGo UB” МЧЖ,“Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар ҳам монопол сифатида эътироф этилганди.