platina.uz
Иқтисод

MobiUz алоқа компанияси сотилди

Компаниянинг қиймати 351 млн АҚШ доллари даражасида баҳоланган бўлиб, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга 500 млн АҚШ долларигача инвестиция киритиш режалаштирилган.

MobiUz алоқа компанияси сотилди

MobiUz мобил алоқа компанияси сотилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Universal Mobile Systems” МЧЖ (MobiUz) устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши сотилганини эълон қилди. Бу ҳақда Давактив хабар берди.

АҚШнинг “McKim and Company” компанияси бошчилигидаги молиявий инвесторлар ва соҳавий технологик ҳамкор “JVR Enterprises LLC” иштирокидаги консорциум таклифи ғолиб деб топилди.

Қайд этилишича, хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ ташкил этилган жараёнда халқаро инвестиция банки Rothschild & Co стратегик маслаҳатчи, KPMG молиявий маслаҳатчи, Deloitte эса мустақил баҳоловчи сифатида жалб этилган.

Савдо жараёни халқаро бозорларда кенг тарғиб қилинган. Маслаҳатчиларнинг глобал офислари орқали 100 дан ортиқ стратегик ва молиявий инвестор билан индивидуал музокаралар ўтказилган. Битим ҳақидаги маълумотлар Bloomberg ва Financial Times каби халқаро нашрларда ёритилган ҳамда инвесторлар учун халқаро роад-шоw тадбирлари ташкил этилган.

Ушбу таклифга мувофиқ, MobiUz компаниясининг қиймати 351 млн АҚШ доллари даражасида баҳоланган бўлиб, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга 500 млн АҚШ долларигача инвестиция киритиш режалаштирилган.

Битим кучга кириши учун тегишли тартибга солувчи органларнинг рухсатномаларини олиш, шунингдек, белгиланган корпоратив ва ҳуқуқий тартиб-таомилларни якунлаш талаб этилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid