platina.uz

Perfectum компанияси хусусийлаштирилди

“Rubicon Wireless Communication” МЧЖнинг (Perfectum) 100 фоиз улуши тадбиркор Иминов Абдумалик Валижоновичга ўтди.

Жамият
15 март, 16:35
Perfectum компанияси хусусийлаштирилди

“Rubicon Wireless Communication” МЧЖнинг (Perfectum) 100 фоиз улуши тадбиркор Иминов Абдумалик Валижоновичга ўтгани маълум бўлди.

Корхона ва ташкилотлар реестрига кўра, бугун, 15 март ҳолатига Perfectum операторининг юридик шахси – “Rubicon Wireless Communication” МЧЖнинг 100 фоиз улуши Иминов Абдумалик Валиджановичга ўтган. Компания раҳбари – Дмитрий Шуков.

Perfectum компанияси хусусийлаштирилиши 2020 йил 27 октябрдаги президент қарорида белгиланган, компания аввалига инвестициявий жозибадорлигини ошириб, кейин сотиладиган давлат активлари рўйхатига киритилган эди. Ўшанда компаниянинг 65 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлиги, 35 фоизи эса АҚШда рўйхатдан ўтган “Amis Protrade International” компаниясига қарашли бўлган.

Шундан кейин ўтган давр мобайнида Perfectum'даги давлат улушларини сотиш бўйича очиқ танлов эълон қилинмади, компания хусусийлаштирилгани ҳақида ҳам хабар берилмади.

Perfectum расмий сайтида компания номи 2023 йил 12 декабрдан “RWC” МЧЖга ўзгартирилгани маълум қилинган. 2023 йил кузида октябрида компания кенг кўламли трансформацияни эълон қилган, раҳбарлик лавозимига Дмитрий Шуков тайинланган эди.

RWC'нинг эгасига айланган Абдумалик Иминов 2023 йил июл ойи ҳолатига иккита МЧЖда – “Ravnaq-Omad-Biznes” (савдони ташкил қилиш учун майдонларни ижарага бериш ва бошқариш) ва “Sirdaryo Ko`mir Invest”да (ихтисослашмаган улгуржи савдо) улушларга эга бўлган, кейинчалик таъсисчилар таркибидан чиққан.

100 фоиз улушни қўлга киритган Иминов Абдумалик Валиджанович 2023 йил июл ойи ҳолатига иккита МЧЖда – “Ravnaq-Omad-Biznes” (савдони ташкил қилиш учун майдонларни ижарага бериш ва бошқариш) ва “Sirdaryo Ko`mir Invest”да (ихтисослашмаган улгуржи савдо) улушларга эга бўлган, кейинчалик таъсисчилар таркибидан чиққан.

Абдумалик Иминов, шунингдек, Кайман ва Сейшел ороллари каби офшор ҳудудлар, яъни “солиқ жаннат”ларида, ошкоралик ҳамда пулнинг келиб чиқиши ҳеч кимни қизиқтирмайдиган ҳудудларда катта миқдордаги пулларини сақлаган собиқ амалдорлар ва уларнинг қариндошлари рўйхатида ҳам кўзга ташланган эди.

Эсингизда бўлса, бу рўйхат Моссак Фонсека юридик фирмасининг фош бўлган (сиздирилган) ҳужжатлари асосида йиғилган “Панама қоғозлари” асосида шакллантирилган.

Халқаро суриштириш юритувчи журналистлар консорциуми (ICIJ - The International Consortium of Investigative Journalists) эълон қилган бу рўйхатда Иминов Абдумалик Валиджановичнинг Британия Виржиния оролларида почта манзилига эга (Drake Chambers, 1st Floor Yamraj Building, Market Square, Road Town, Tortola, British Virgin Islands) Eurotex commercial LTD да ҳам улушга эгалиги маълум қилинган. Мазкур компания 2013 йил 14 ноябрда тугатилган.

Таъкидлаш керак, Perfectum – охирги ҳафталарда ношаффоф тарзда сотилгани маълум бўлган йирик давлат активларидан учинчиси бўлди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+