Ўзбекистондан Исроилга авиарейслар қайта тикланди
Қатновлар Эрон-АҚШ-Исроил уруши сабаб тўхтаб қолганди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 14 апрел кунидан Тошкент ва Тел-Авив ўртасида мунтазам рейсларни қайта тиклади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси маълум қилди.
Рейслар ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.
Компания 3 майдан бошлаб қўшимча якшанба рейсларини йўлга қўйиш орқали парвозлар жадвалини кенгайтиришни режалаштираётганини аниқлади.
Ушбу рейслар Тошкент, Самарқанд ва Тел-Авив ўртасида амалга оширилади.
Аввалроқ, март ойи охирида авиакомпания Эрон атрофидаги кескинлик сабаб Тел-Авивга рейсларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган эди. Ҳаво қатновининг қайта тикланиши Ўзбекистон ва Исроил ўртасида мунтазам йўловчилар қатновини қайта тиклаш имконини беради.
