Жиззахдаги шифохонада тиббий ускуналар тегишли кўрикдан ўтказилмасдан ишлатилаётгани аниқланди
Шифохонага 468 дона тиббий ускуналар ва ўлчаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлашга кўрсатма берилган.
Жиззахдаги тиббиёт бирлашмасида айрим ускуналар кўрикдан ўтказилмасдан ишлатилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси хабар берди.
Инспекциянинг Жиззах вилояти инспекторлари томонидан Шароф Рашидов туманида жойлашган "Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмаси” да давлат назорати ўтказилган.
Шифохонада тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш ускуналари давлат метрологик қиёслов кўригидан ўтказилмасдан фойдаланилаётганлиги аниқланди.
Бу билан, Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги, Қонунининг 16, 20-моддалари талабларига амал қилинмаган.
Текширув натижасида шифохона масъулига маъмурий чора кўрилди.
Шифохонага 468 дона тиббий ускуналардан ва ўлчаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма чиқарилди.