Сардорбек Эргашев Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди
У аввал ушбу ҳокимликда ўринбосар бўлган ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида ҳам ишлаган.
Эргашев Сардорбек Қодирович Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Сардорбек Эргашев 1986 - йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти-олий. 2011- йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2023 йилда Тошкент архитектура-қурилиш университетларини тамомлаган.
У фаолияти давомида Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ғозғон шаҳри, Фурқат, Мингбулоқ ва Тахиатош туманларида ҳам раҳбарлар ўзгарди.