platina.uz

Мингбулоқ ва Фурқат туманларига раҳбарлар тайинланди

 Тўрақўрғон тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Аҳрор Мансуров Мингбулоқ туманига ҳоким бўлди. 

Жамият
7 август, 11:14
Мингбулоқ ва Фурқат туманларига раҳбарлар тайинланди

Фарғона ва Наманган вилоятларидаги туманларга ҳокимлар тайинланди.

Жумладан, Тўрақўрғон тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Аҳрор Мансуров Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинлов Халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида амалга оширилган.

Шунингдек, Фурқат туманига янги ҳоким тайинланди.

Бугун, 7 август куни Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Элёрбек Асронкулов Фурқат тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Элёрбек Асронкулов 1985 йилда Бағдод туманида туғилган. Фарғона политехника институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Пенсия жамғармаси Бағдод тумани бўлими инспектори вазифасида бошлаган. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019-2020 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратида фаолият олиб борган. 2020-2023 йилларда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлган.

2023 йил 20 августдан бери Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+