Ироқдаги АҚШ ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилди
Оқибатда бир неча америкалик ҳарбийлар жароҳатланган. Ҳужум бўйича жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
Ироқдаги "Ал-Асад" ҳарбий авиабазасига берилган зарба натижасида бир неча америкалик аскар тан жароҳати олди, дея хабар бермоқда Reuters америкалик расмийларга асосланиб.
Базага иккита ракета учирилган, дейди агентлик хавфсизлик манбалари.
Reuters суҳбатдошларидан бирининг хабар беришича, ракеталар авиабаза биносининг ўзига келиб тушган. Ҳозирда муассаса ходимлари зарарни баҳоламоқда. Жабрланганларнинг аниқ сони ва уларнинг жароҳатлари даражаси агентлик материалида айтилмаган.
Accosiated Press ва Reuters хабарларига кўра, Ироқдаги базага ҳужум Эронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши, шунингдек, Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" гуруҳининг юқори мартабали амалдорларининг ўлими фонида содир бўлган.
Айни пайтда Ироқдаги базага қилинган ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.