Осиёда технологик компаниялар билан боғлиқ акция ва индекслар пасайиб кетди

Мазкур пасайишлар фонида биткоин ҳам қулай бошлади ва ҳатто 50 минг доллардан пастга тушди. 

Иқтисод
5 август, 12:08
Осиёда технологик компаниялар билан боғлиқ акция ва индекслар пасайиб кетди

Осиё-Тинч океани минтақасидаги фонд биржаларидаги савдолар давомида биржа индекслари қулади. 

Япониянинг Topix индекси 10,6 фоизга пасайди, бу 1987 йилдан бери энг катта пасайишдир, деб ёзади Bloomberg. 

Шунингдек, биткоин курси ҳам сезиларли миқдорда пасайди. 

Nikkei индекси 13,4 фоизга пасайди. Тайваннинг Taiex биржаси 8,4% га, Жанубий Корея биржаси Kospi индекси 8% га пасайди. 

MSCI Asia Pacific фонд индекси 4,9 фоизга тушиб, 2020 йилда пандемия бошида қайд этилган энг ёмон кўрсаткичга яқинлашди. 

Bloomberg маълумотларига кўра, индекс йўқотишларининг чорак қисми TSMS, TSMC, Samsung Electronics, Toyota Motor ва Mitsubishi UFJ Financial Group технологик компанияларига тўғри келган.

Осиё биржа индекслари орасида нисбатан камроқ пасайиш Ҳиндистоннинг Nifty индексида (2 фоиз) ва Хитойнинг SSI 300 индексида кузатилди (1 фоиз). 

Kospi ва Topix биржаларида савдолар тўхтатилди. Осиё фонд индексларининг тушиши фонида Dow Jones Industrial Average (-1,5%) ва NASDAQ (-2,4%) учун фючерслар пасайди. 

Бу фонда криптовалюта бозорида пасайиш кузатилмоқда. 

Биткоин нархи 18% га тушиб, 50 минг доллардан пасайди (айни дамда эса 51 минг доллардан ошиқроқ), Ethereum нархи 2,1 минг долларга тушди.

Bloomberg`нинг қайд этишича, пасайиш сабаби 2 августда бошланган глобал акцияларнинг сотилиши бўлган. Агентлик таъкидлашича, бунга Яқин Шарқдаги ҳарбий кескинликнинг кучайиши ва Қўшма Штатлардаги аҳоли бандлиги маълумотларининг эълон қилиниши сабаб бўлган бўлиши мумкин. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+