Аҳолининг 30 ёшдан 70 ёшгача қисми спорт синовларидан ўтади
Кейинчалик бу ташаббусни маҳалла аҳолиси ва кенг жамоатчилик вакиллари қўллаб-қувватлаб давом эттиришлари кутилмоқда.
Спорт вазири Адҳам Икрамов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари Абдулло Аслонов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда, Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами арафасида аҳолининг жисмоний фаоллик даражасини баҳолаш мақсадида спорт синовларини қабул қилиш белгиланди.
Бунда дастлаб,
- 208 та туман ва шаҳарлардаги тегишли 624 нафар масъул ходимлар учун август ойида 3 кунлик ўқув-семинарлар ташкил этилади, каскад услубида 9 452 та маҳаллада тарғибот ишлари амалга оширилади;
- аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида спорт синовларини қабул қилиш бўйича аниқ локациялар белгиланади;
- ихтиёрий ва махсус талабларни бажариш тартиби, қоидалари ҳамда техникасига оид маълумотлар тўғрисидаги қўлланмалар ишлаб чиқилиб, жойларга етказиб берилади;
- шахсий намуна бўлиб, маҳалла раислари ва хотин-қизлар фаоллари спорт синовларини топширишади.
Кейинчалик бу ташаббусни маҳалла аҳолиси ва кенг жамоатчилик вакиллари қўллаб-қувватлаб давом эттиришлари кутилмоқда.
Шунингдек, аҳолидан спорт синовларини қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан Республика штаби фаолияти йўлга қўйилади.