platina.uz

Марказий банк 20 та тижорат банкини огоҳлантирди

Улар истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда амалдаги қонунчиликка риоя қилмаган. 

Иқтисод
2 август, 16:50
Марказий банк 20 та тижорат банкини огоҳлантирди

Марказий банк 20 та тижорат банки огоҳлантирди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, улар истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда амалдаги қонунчиликка риоя қилинмаганлиги учун огоҳлантирилган.

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг июль ойидаги йиғилишларида (8 марта) 59 та масалани кўриб чиққан ва улар бўйича тегишли қарорларни қабул қилган.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 51 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (12 та), тўлов ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамиятига ўзгарганлиги муносабати билан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияни қайта расмийлаштириш (12 та) кўрилган.

Бундан ташқари тижорат банкларининг чет элда ваколатхона очишга рухсатнома бериш (1 та), микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (1 та), тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқишга доир (21 та) масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, тўлов тизими оператори (1 та) ҳамда тўлов ташкилоти фаолиятини (3 та) амалга ошириш учун берилган лицензия чақириб олинди.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 8 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, микромолия ташкилотида ўтказилган текширишлар натижаси ҳам муҳокама қилинди.

Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг устав фонди ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талабларга риоя қилмаганлиги учун 13 та тўлов тизимлари операторлари ҳамда тўлов ташкилотларига нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+