Ўзбекистон сўнгги ўйинда ҳам ғалаба қозонолмади
Доминиканга қарши кераксиз учрашувда футболчиларимиз дуранг қайд этишди.
Спорт
30 июль, 19:51
Олимпиаданинг футбол мусобақаси 3-турида Ўзбекистон термаси Доминиканга қарши майдонга тушди ва дуранг ўйнади.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, 51-дақиқада дарвозамизга пеналти белгиланди. 58-дақиқада эса Одилов ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа умуман кераксиз ўйинда ўзбекистонликлар 1 очкога эга бўлишди. Нариги ўйинда эса Миср кимсан Испанияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Олимпиада, футбол, С гуруҳи, 3-тур
Доминикан - Ўзбекистон 1:1
Голлар: Голлар: Нунес 51 пен. - Одилов 58