Футболчиларимиз олимпиадани тарк этади

Улар 2-турда Миср терма жамоасига ютқазиб қўйишди.

Спорт
27 июль, 21:55
Футболчиларимиз олимпиадани тарк этади

Олимпиаданинг 2-турида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйинда майдонга тушди ва аламли мағлубиятга учради.

Ўйиннинг 11-дақиқасида ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан рақиблар унумли фойдаланди. Аҳмад Кока тасодифий тарзда гол урди.

Кейинчалик ҳисобни тенглаштириш ва ғалаба учун ҳар қанча уринмасин, Темур Кападзе шогирдларига омад етишмади.

Шу тариқа футболчиларимиз олимпиадани ҳаммадан вақтли тарк этадиган бўлди.

Нариги ўйинда Испания термаси Доминикан устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Гуруҳда испанлар 6 очко, мисрликлар 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Доминиканда 1 очко, Ўзбекистонда эса 0 очко бор.

Олимпиада-2024, футбол, С гуруҳи, 2-тур

Ўзбекистон - Миср 0:1
Гол: Кока 11

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+