Россияда поезд релсдан чиқиб кетиб юк машинаси билан тўқнашди
Дастлабки маълумотларга кўра, 140 га яқин киши жабрланган.
Россиянинг Волгоград вилоятида саккизта вагон рельсдан чиқиб кетди ва поезд юк машинаси билан тўқнашди.
"Россия темир йўллари" маълумотларига кўра, Мазкур участкада поездлар ҳаракати тўхтатилди.
Qўловчи поездининг рельсдан чиқиб кетиши натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, 140 га яқин киши жабрланган. 15 киши касалхонага ётқизилган, улардан 3 нафари бола.
Поезд билан тўқнашиб кетган юк машинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган, дейилади расмий хабарда.
Ҳайдовчи шошилинч тормозни қўллаган, бироқ масофа қисқа бўлгани учун тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмаган. Поезд тезлиги 65 км/соат эди.
"Россия темир йўллари" бу жойдаги темир йўл аниқ кўриниб турганини ва ҳайдовчи учун ўтиш жойига яқинлашганда поезднинг кўриниши 1 км дан ортиқ эканлигини таъкидлади.
Ҳодиса вақтида поездда жами 803 нафар йўловчи бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов қўмитаси иш қўзғатган.